Яна бир давлат расмийлари Пекин Олимпиадасига бормайдиган бўлди

Олам

image

Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларида Янги Зеландия  вазирлари иштирок этмайди. Бу ҳақда  мамлакат Спорт вазири Грант Робертсон "1News" спорт телеканалига маълумот берган.

Робертсоннинг сўзларига кўра, бу қарор пандемия шароитида хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган ва АҚШнинг Пекиндаги ўйинларни дипломатик бойкотига алоқадор эмас.

"Бунга бир қатор сабаблар бор эди, лекин асосан бу COVID-19 ва саёҳат логистикаси билан боғлиқ", деди у.

Шунингдек, у Янги Зеландия Хитойни бу қарори ҳақида октябрь ойида хабардор қилганини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг