Янги Зеландия сув тошқинлари гирдобида қолди. Қурбонлар бор
Олам
−
29 Январь 2023 6654 1 дақиқа
Янги Зеландия кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари остида қолмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда Янги Зеландиянинг энг йирик шаҳри Окленд фавқулодда ҳолат остида. Фавқулодда вазият шимолий оролнинг катта ҳудудларини қамраб олган.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда минглаб уйлар электрсиз қолган, юзлаб уйлар эса сувсиз қолган. Шунингдек, 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мамлакат бош вазири Крис Хопкинс лавозимни эгаллаганига бир ҳафтадан камроқ вақт бўлгач, Окленд шаҳри устидан вертолётда учиб, тошқиндан зарар кўрган уйларни айланиб чиққан. У шаҳардаги тошқин таъсирини “мисли кўрилмаган” деб таърифлаган.
Хабар қилинишича, Янги Зеландияда иқлим ўзгариши кучли ёғингарчилик эпизодлари тез-тез ва шиддатлироқ бўлишига олиб келади, аммо бунинг таъсири минтақага қараб фарқ қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь