Янги йилдан эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ўтмайди
Жамият
−
19 Декабрь 2023
9411Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги босқичи жорий йилнинг 31 декабрь куни якунланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, 2024 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга улгурмаган фуқаролар ҳеч қандай жарима тўловларсиз ва имтиҳонларсиз, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида янги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб олиши мумкин.
1 январгача гувоҳномани янгилашга улгурмаганлар эски “права” билан автомобиль бошқарганида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-модда (транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш)си билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари – 330 минг сўм жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари икки мамлакатда ўзаро тан олиниши эълон қилинганди.
LiveБарчаси