Янги йил байрами тадбирлари қачонгача давом этиши маълум қилинди
Жамият
−
20 Декабрь 2022 14467 1 дақиқа
Янги йил байрами тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача давом этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари жорий йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда ўтказилади.
Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга “Президент совғаси” тақдим этиш режалаштирилган.
Аввалроқ Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси