Тошкентда байрам арчаси ўрнатиладиган манзиллар айтилди
Жамият
−
17 Декабрь 2022
20097Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилиниг 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.
Қуйида Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган янги йил арчаларининг манзиллари :
Юнусобод тумани:
• шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон
Шайхонтоҳур тумани:
• “Наврўз” боғи, “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи ёнида
• Tashkent city боғи
Мирзо Улуғбек тумани:
• Central Park (собиқ Телман) боғи
• “Янги Ўзбекистон” боғи
• “Локомотив” боғи
Чилонзор тумани:
• Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
• “Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон
Миробод тумани:
• Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Бектемир тумани:
• Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон
Сергели тумани:
• “Марказий хиёбон” боғи
Янгиҳаёт тумани:
• Index савдо мажмуаси.
Олмазор тумани:
• “Беруний” метро бекати яқинидаги майдон
Учтепа тумани:
• “Сеул эко” боғи
Яккасарой тумани:
• “NEXT” кўнгилочар-савдо маркази
Яшнобод тумани:
• Ашхобод боғи
• “Авиасозлар” саройи олдидаги майдон.
Озода Чориева
LiveБарчаси