Тошкентда байрам арчаси ўрнатиладиган манзиллар айтилди

Жамият

−

image

Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилиниг 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.

Қуйида Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган янги йил арчаларининг манзиллари :

Юнусобод тумани:

 • шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон

Шайхонтоҳур тумани: 

 • “Наврўз” боғи, “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи ёнида

 • Tashkent city боғи

Мирзо Улуғбек тумани: 

 • Central Park (собиқ Телман) боғи

 • “Янги Ўзбекистон” боғи

 • “Локомотив” боғи

Чилонзор тумани: 

 • Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи

 • “Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон

Миробод тумани: 

 • Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи

Бектемир тумани: 

 • Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон

Сергели тумани: 

 • “Марказий хиёбон” боғи

Янгиҳаёт тумани: 

 • Index савдо мажмуаси.

Олмазор тумани: 

 • “Беруний” метро бекати яқинидаги майдон

Учтепа тумани: 

 • “Сеул эко” боғи

Яккасарой тумани: 

 • “NEXT” кўнгилочар-савдо маркази

Яшнобод тумани: 

 • Ашхобод боғи 

 • “Авиасозлар” саройи олдидаги майдон.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

690

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг