Янги “Xosiyat” турар жой мажмуасида сотувлар бошланди!
Бизнес
−
28 Май 2021
7084Golden House Тошкентнинг кўчмас мулк бозорида ўзининг янги ва ноёб лойиҳасини тақдим этди – замонавий “Xosiyat” турар жой мажмуаси. Хонадонлар нархи 300 млн сўмдан бошланади.
“Xosiyat” ТЖМ – бу Яшнобод туманининг Бешариқ кўчасида, Авиасозлар (Кадишева) бозоридан 500 метр масофада жойлашган комфорт тоифасидаги тўққиз қаватли ҳашаматли бинодир.
Мажмуа экстерьери учун нафис барокко услуби танланган – бу жиддий декоративлик ва салобат акс этган, ўзига тўқ ва бадавлат инсонларнинг хусусиятини ифода этувчи услубдир. “Xosiyat”нинг муҳташам ва бежамдор фасади – бу ҳеч қачон эскирмайдиган санъат асаридир. Айнан шунинг учун ҳам мажмуа унда яшовчиларинг фаровонлиги тимсоли ўлароқ айнан “Xosiyat” номини олган.
Турар жой мажмуаси шаҳар марказидан атиги 10 дақиқалик масофада жойлашган ва марказга ҳар қандай транспорт ёрдамида муаммоларсиз етиб олиш мумкин. Пиёда юриш масофасида кундалик эҳтиёжлар учун керакли бўлган баржа жойлар мавжуд. Масалан, маҳсулотлар, буюм ва кийим-кечакларнинг ниҳоятда катта ассортиментига эга “Авиасозлар” (Кадишева) бозори, Makro ва Korzinka супермаркетлари, банклар, болалар боғчалари ва мактаблар, ресторан ва кафелар, спорт марказлари, маиший хизматлар пунктлари ва бошқалар.
Шунингдек, хонадон танлашда ҳудуднинг хавфсизлиги ҳар бир оила учун афзаллик ҳисобланади. Ёпиқ қўриқланадиган ҳовли ҳудуди видеокузатув ва кириш назорати тизими билан жиҳозланган. Бу мажмуани ҳаёт учун, тоза ҳавода сайр қилиш ва дам олиш учун шинам ва хавфсиз маконга айлантиради.
“Xosiyat” ТЖМда хонадонларни хариднинг қулай шартлари мавжуд: хонадон харид қилиб, сиз маблағларингиз ва энг асосийси вақтингизни тежаб қоласиз, негаки хонадонлар “Comfort” пардози билан тақдим этилади. Мебель ва бошқа жиҳозларни олиб кириб, янги уйингизга бемалол дўстларингизни таклиф қилишингиз мумкин. Сотувга 30 дан зиёд тарҳдаги ва турли вариантдаги хонадонлар қўйилган. Мижозлар қулайлиги учун 12 ойга фоизсиз муддатли тўлов амал қилмоқда.
Марказий савдо офисига ташриф буюринг, лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олинг ва сотувларнинг дастлабки босқичида 300 млн сўмдан бошланган қулай харидларни амалга оширинг!
Golden House савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй
Мўлжал: Orient Finans Bank, “Новомосковская” ТЖМ
Телефон: +998 78 150-11-11
Веб-сайт: xosiyat.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси