Янги вазирлик зиммасига фоҳишабозликнинг сабабларини ўрганиш вазифаси юкланади
Жамият
−
06 Март 2020
18377Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида низом тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга асосан вазирлик қуйидаги функцияларни амалга оширади:
• хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
• оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
• хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларини ташкиллаштиради;
• уй-жойга муҳтож оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, “Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ҳисобидан бошланғич бадални тўлаб бериш орқали уларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
• хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга чиқиш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари кенгашлари, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;
• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда, уларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш чораларини амалга оширишда услубий ва амалий кўмаклашади.
LiveБарчаси