“Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик байрами нишонланмоқда (жонли эфир)

Жамият

Айни вақтда Тошкент шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” мажмуасидаги амфитеатрда мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Унда сенаторлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, илм-фан, маданият соҳаси фидойилари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев байрам нутқини сўзламоқда.

“Кўп миллатли Ўзбекистон халқи жонажон Ватанимиз истиқлолининг шонли ўттиз йиллик тўйини зўр шоду хуррамлик билан нишонламоқда. “Янги Ўзбекистон” деб ном олган мана шу муаззам боғда биз бугун биринчи марта Мустақиллик байрамини ўтказмоқдамиз. Шу муносабат билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг самимий ва эзгу тилакларимни билдираман”, дейди давлат раҳбари.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда. Томоша қилиш учун ҳаволага босинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг