Янги Тошкент аэропорти ҳудудидаги аҳоли кўчирилади
Жамият
−
30 Октябрь 8802 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши сабабли ҳудуддаги аҳоли кўчирилади ва ушбу аҳолининг хонадонлари ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилади. Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими аҳоли билан мулоқотда айтиб ўтди.
Маълум қилинишича, аэропорт учун туманнинг Халқобод ва Янгийўл маҳаллаларидан ер ажратилган.
Тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов эса Халқобод маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказган ва уларга тушунтириш берган.
“Унда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши, унинг тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш ҳамда аҳоли ва фермерлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишганди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этганди.
Live
Барчаси