Янги ташкил этилган Паралимпия қўмитасига раис сайланди
Спорт
−
26 Май 2021
5396Кеча, 25 май куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди. Йиғилиш кун тартибига қўйилган энг асосий масалалардан бири бу Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси лавозимига раҳбар сайлаш эди.
Маълум қилинишича, ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сўз олиб, лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Мухторхон Мақсудович Тошхўжаев номзодини илгари сурди.
“Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 (Индонезия) ПараОсиё ўйинларида юртимиз параатлетлари томонидан қўлга киритилган муваффақиятлар замирида Мухторхон Мақсудовичнинг хизматлари беқиёс бўлганлиги алоҳида эътироф этилди”, дейилади хабарда.
Бош Ассамблеяга таклиф этилган делегатлар бир овоздан Мухторхон Мақсудович Тошхўжаев номзодини Ўзбекистон Миллий Паралимпия кўмитаси раиси этиб сайлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь