Янги Солиқ кодекси: асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

Жамият

image

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида асосий ўзгаришлар нималардан иборат? Далват солиқ қўмитаси шу борада тайёрланган савол-жавобларни тақдим этди.

Савол: Солиқ ислоҳотларини амалга оширишда 3 та масала – солиқ юкини камайтириш, солиққа тортишни соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришни ҳал этиш вазифаси белгиланган эди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ушбу мезонларга тўлиқ жавоб берадими?

Жавоб: Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ушбу жиҳатлар инобатга олинган. Буларга бирма-бир тўхталиб ўтсак.

Солиқ юкини камайтириш бўйича:

Биринчиси, ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари бўйича ҚҚС бир йўла ҳисобга олиниши белгиланмоқда.

Иккинчиси, бюджет ташкилотларидан бошқа барча тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов 12 фоиз (олдин 25 фоиз эди) миқдорида белгиланмоқда.

Учинчиси, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилмоқда.

Солиққа тортишни соддалаштириш бўйича:

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида амалдаги солиқлар сони 13 тадан 9 тагача камайтирилмоқда.

Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёҳуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича:

Солиқ назорати шакллари 13 тадан 2 тага қисқартирилди.

Текширишларни тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилмоқда, текширишлар инсон омилисиз фақат “Таҳлика-таҳлил” дастури асосида 3 та сегментга бўлиш асосида амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари эндиликда жарималарни профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина қўллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ кодекси

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг