Янги рекорд: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 40 мингдан ошди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
19847 Бугун, 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 нафарга ошиб, жами беморлар 42688 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 47 нафари Тошкент вилоятида;
• 6 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.A. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Aндижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 40081 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2274 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси