Янги коронавирус АҚШга ҳам етиб борди

Олам

image

АҚШда янги турдаги коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The Washington Post” хабар бермоқда.

“Рейтер” ахборот агентлигининг ёзишича, касаллик назорати ва профилактикаси матбуот котиби ҳам ушбу хабарни тасдиқлаган.

Вирус Вашингтон штатида яшовчи фуқарода аниқланган, ҳозирда унинг аҳволи меъёрда. Бу вақтда ҳали АҚШ соғлиқни сақлаш федерал хизмати мамлакатга хориждан кириб келаётганларни текширишни бошламаган эди.

Ўтган ҳафта Қўшма Штатлар ҳукумати мамлакатнинг уч йирик аэропортида Хитойнинг Ухань шаҳридан келаётган йўловчилар текширилишини маълум қилган эди. Гап Нью-Йоркдаги Кенниди номидаги аэропорт, шунингдек, Сан-Франциско ва Лос-Анжелесдаги аэропортлар ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг охирларида Хитойда янги турдаги - 2019-nCoV коронавируси аниқланган эди. 21 январь ҳолатига кўра, мамлакатда ушбу вирусга чалинганлар сони 319 кишини ташкил этди. Шулардан 6 киши вафот этди.

Вирус Хитойдан ташқари, Жанубий Корея, Япония ва Таиландга ҳам ёйилди. Хитой ҳукуматининг расман тасдиқлашича, ушбу вирус одамдан одамга юқади.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Янги коронавирус

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made