Янги Хитойни Коммунистик партиясиз қуриб бўлмасди — Си Цзиньпин
Олам
−
01 Июль 2021
3626Коммунистик партиянинг раҳбарлигисиз янги Хитойни яратиш ва уни ҳозирги ривожланиш даражасига етган мамлакатга айлантириш имконсиз эди. Бу ҳақда Хитой Раиси Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси (ХКП) ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.
Хитой пойтахтида байрамона безатилган Тяньаньмэнь марказий майдонида кўп минг кишилик митинг бўлиб ўтди.
“Хитой миллати, Коммунистик партия ва Хитой Халқ Республикасининг ўтган 70 йиллик тарихи ХКПсиз янги Хитой яратиш имконсиз бўлганини тўлиқ исботлади”, дейди у.
Хитой раҳбари Коммунистик партиянинг ташкил топган вақтидан бошлаб Хитой инқилоби тарихининг турли даврларида партиянинг етакчи ролини қайд этди. Шунингдек, у ХКП томонидан лидерлик қилиш хитойча хусусиятларга эга бўлган социализмнинг энг муҳим характеристикаси, давлатнинг қони эканини таъкидлади.
Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, ХКПнинг 100 йиллигига қадар мамлакатда ўртача фаровон жамият қуриш вазифаси якунланган ва қашшоқлик устидан ғалаб қозонилган.
Маълумот учун, Хитой Коммунистик партияси 1921 йилда ташкил этилган. ХКПнинг биринчи қурултойи 1921 йил июннинг охири — июль ойининг бошларида Шанхайда ноқонуний равишда бўлиб ўтди. Хитой чап зиёлиларининг вакилларини ўз ичига олган доирадаги партия 100 йиллик ҳаёти давомида дунёдаги энг йирик сиёсий партияга айланди.
Партия Марказий қўмитаси ташкилий бўлимининг маълум қилишича, ҳозирда партиянинг 95 миллиондан зиёд аъзоси бор. ХКП марксизмнинг асосий тамойилларига партиянинг етакчи мафкураси ва назарий асоси сифатида амал қилади, уларни Хитойнинг ўзига хос ҳақиқатлари билан бирлаштиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь