Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди

Бизнес

image

12 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда Chery брендининг расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган Chery автомобиль брендининг узоқ кутилган 2024 йил янгилиги: янги Tiggo 8 Pro Мах, Tiggо 7 Pro ва Arrizo 6 Prо тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобиллар истеъмолчиларнинг барча замонавий талаблари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда яратилган бўлиб, ўзига хос услуб, қулайлик ва юқори технологияларнинг мукаммал уйғунлигини таклиф қилади.

Янги Tiggo 8 Pro Мах – қудрати ва ҳашаматини ўзида мужассам этган технологик етти ўринли СУВ. Автомобиль қуввати 245 от кучига эга икки литрли спорт турбинали двигатель, тўлиқ юритмали тизим ва қулайликнинг замонавий технологиялари (чармдан ишланган салон, атмосферали ёритгич, манзарали люк, автомобиль салонидаги ҳавони тозалаш ва унинг сифатини мониторинг қилиш тизими ва бошқалар), шунингдек, хавфсизлик тизимлари (мослашувчан круиз назорати, йўл чизиғида ушлаб туриш тизими, доира бўйлаб кўриш камераси, кўр зоналарни мониторинг қилиш тизими ва бошқалар) билан жиҳозланган. Энди хавфсизликнинг комплекс тизими ҳайдовчи учун ҳатто тизза хавфсизлик ёстиғини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистон автомобиль бозорида янги автомобиль янгиланган салон ва навигация, овозли ёрдамчи ва проекцион дисплейга эга ўзбек тилидаги янги борт интерфейси билан тақдим этилганлиги боис, мазкур автомобилдан фойдаланишни янада қулай ва ёқимли қилди.

Sony'нинг 9 та динамикли премиум аудио тизими ҳақиқий қўшиқ шинавандалари учун энди қудратли субвуфер билан жиҳозланган.

Олд йўловчи ўриндиғи турли дастурларга эга уқалаш функциялари ва оёқлар ушлаб туришини ўзгартириш имкониятига эга бўлиши узоқ муддатли саёҳатлар учун мукаммал ечим ҳисобланади.

Ушбу оилавий автомобиль учинчи қатор йўловчиларининг қулайликларини ҳисобга олади: энди улар ўзларининг вентиляция тизимларини алоҳида пульт ёрдамида бошқариш имкониятига эга.

Янгиланган ёритиш техникаси, янги 19 дюймли дисклар ва нур сочадиган ёрқин Chery эмблемаси ўзининг жозибали дизайни билан барча автоҳаваскорларнинг эътиборини тортади.

Chery Tiggo 7 ўзининг кенг салони ва юқори даражадаги жиҳозланиши билан Ўзбекистонда машҳурликни қозониб, Chery русумининг энг севимли автомобилларидан бирига ва бизнинг бозоримизда энг кўп сотиладиган оилавий кроссоверлардан бирига айланди.

Янги Tiggo 7 Prо шаҳар бўйлаб ва шаҳар ташқарисига бўладиган оилавий сафарлар учун ажойиб ҳамроҳ бўлади. У ўз ўтмишдошини ҳақиқий бестселлерга айлантирган сифатларни такомиллаштирди – жозибали дизайн ва қулай, кенг салон. 2024 йилда Tiggo 7 Prо автомобилнинг олд ва орқа қисмларининг янгиланган дизайни, янги ёритиш техникаси ва радиатор панжараси туфайли янада ёрқин кўринишга эга бўлди.

Chery муҳандислари автомобиль интерьерини янгилашга катта куч сарфладилар. Эндиликда қурилмалар панели ва мультимедиа тизими экранлари 12,3 дюймли бўлган иккита экранга эга замонавий планшетга бирлаштирилди, элементлари эса фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун ўзбек тилига таржима қилинди. Энди ҳайдовчи ўриндиғи хотира функцияси билан жиҳозланган бўлиб, у ўриндиқ ва орқа томон кўриниш ойналари созламаларини эслаб қолиш имконини беради – атиги бир маротаба тугмани босиш билан автомобиль сизга мослашади. Бундан ташқари, Chery автомобиллари эгалари учун ҳар бир саёҳатни янада қулай қиладиган атмосферали ёритгич, манзарали люк, доира бўйлаб 360 даражали камера ва икки ҳудудли иқлим-назорат каби одатий функциялар мавжуд бўлиб қолмоқда.

Arrizo 6 Pro седани аллақачон кўплаб жўшқин саёҳат мухлисларининг эътиборини тортди ва бизнинг бозоримизда энг машҳур автомобиллардан бирига айланди.

2024 йилнинг янги авлоди автомобиль олд қисмининг янги тажовузкор дизайни туфайли спортча хусусиятини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Arrizo 6 Pro 150 от кучига эга қудратли турбо двигатель билан жиҳозланган ва барча замонавий қулайлик ва хавфсизлик функцияларини таклиф қилади.

Chery'нинг янги моделлари замонавий автомобилларда қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларни қадрлайдиганлар учун мукаммал танлов ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида – флагманли Tiggo 8 Pro Maх, ёрқин Tiggo 7 Pro ёки спортча шаҳар седани Аrrizо 6 Prо бўладими – ҳар ким ўзига керакли нарсани топади. Саёҳатни севувчи оилалар кенглик ва қулайликни алоҳида баҳолашадилар, жўшқин ҳаётга интилувчи фаол шаҳарликлар эса ушбу моделлардан бетакрор йўлдошни топадилар.

Тақдимот фақат шуни тасдиқламоқда: Chery илғор технологияларни жорий этиш ва мижозларнинг қулайлиги биринчи ўринда турадиган автомобилларни яратиш орқали олдинга дадил бормоқда.

Янги Chery автомобиллари нархлари

Модель Модификация Сентябрь ойидаги нархлар
1 Arrizo 6 FL Comfort 249 900 000
Intelligence 279 900 000
2 Tiggo 7 FL Luxury 306 900 000 
Premium 339 900 000 
3 Tiggo 8 FL Pro Max 470 900 000

Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган биринчи автомобиль заводи – ADM Jizzakh заводида йиғилаётган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг тавсифлари, мавжуд комплектациялари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan'нинг  расмий саҳифалари:

Алоқа учун: +998 71 276 55 55
Website: cheryauto.uz
Instagram: cheryuzbekistan 
Telegram: cheryuzbekistan
Telegram-botcheryuzbekistanbot
FacebookCheryUzbekistan
YouTubecheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида
 


Мақола муаллифи

Теглар

Chery ADM Global Tiggo 8 Pro Мах Tiggо 7 Pro Arrizo 6 Prо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг