“Янги Аҳмадбой” қўлга олинди

Жамият

image

Тошкентда қиймати 1,1 млн долларлик молиявий пирамида ҳосил қилган 23 ёшли йигит ушланди. У Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш марказига келиб тушган мурожаат асосида гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида лавҳа берилди.

Тергов давомида гумонланувчи 15 кундан 30 кун муддатгача бўлган даврда 50 нафардан ортиқ фуқарога пулларни 18 фоиздан 23 фоизгача кўпайтириб қайтаришни ваъда қилгани аниқланган. 

Гумонланувчи ўз интервьюсида пулларни фақат ўзининг танишларидан олганини, одамларда шубҳа пайдо бўлишни бошлаганидан сўнг бу “ҳунар”ини тўхтатишга мажбур бўлганини таъкидлаган.

“2020 йил февраль ойида қарзимни ёпиш мақсадида биринчи марта пул олганман. Бу 2022 йил июнь ойигача давом этган. Бир қарз олгандан сўнг бошқасига уланиб кетар экан. Биринчи марта 2065 доллар миқдоридаги пулни алдаб олганман. Мисол учун, 30 фоиз қўйиб сотяпман, 20 фоиз сеники деб алдаб ундирганман. Шу пайтгача 10 миллиардга яқин пул олганман. 8 миллиардга яқинини қайтарганман, яъни пулларни эгаларига берганман. 2 миллиардга яқин пулни ўз эҳтиёжларим учун ишлатиб юборганман”, дейди гумонланувчи шахс.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг