Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди
Жамият
−
20 Январь
26957Ўзгидромет 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 январда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 23 январда кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. 24 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 23-24 январда кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 22 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 23 январда кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-23 январда 0-5 даража илиқ, 24 январда 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 22 январда 12-17 даража илиқ, 23-24 январда 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси