Янги ҳафта доллар курси ошиши билан бошланади
Жамият
−
27 Январь 2023 10826 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,94 сўмга ошди ва 11 334,96 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 2,68 сўмга баландлади, 12 336,97 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 0,37 сўмга тушди ва 163,65 сўмни ташкил этди.