Янги ҳафта доллар курси ошиши билан бошланади
Жамият
−
28 Апрель 2023
7410Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 1 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,77 сўмга ошди ва 11 408,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 36,29 сўмга тушди, 12 536,26 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 1,78 сўмга баландлади, 141,52 сўмни ташкил этди.