Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 18 даражагача совийди

Жамият

image

Ўзгидромет 9-11 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 8-11 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ҳарорат совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг