Яна пора. Қашқадарёлик амалдорлар 2500 АҚШ доллар билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2022
11028Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи фуқародан 2 500 АҚШ доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.
Бу ҳакда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий телеграм каналида хабар берилди.
Департаментнинг таъкидлашича, мансабдорлар фуқаро Б.Э.га танишлари орқали тумандаги фермер хўжаликларидан бирида дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб, ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 2500 доллар пора сўраган.
Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
“Жиноий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2000 АҚШ доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар қилган эдик.
Чарос Холмуродова
LiveБарчаси