Яна метро: поезд икки бекат орасида тўхтаб қолди
Жамият
−
06 Февраль 2022
8076Кеча, 5 февраль куни Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" ва "Миллий боғ" бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган метро поезди тўхтаб қолди. Ҳолат бўйича “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, 5 февраль куни соат 19:27 да Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" ва "Миллий боғ" бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган 4-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган ва поезд ҳаракатдан тўхтаган.
Шу вақт машинист керакли чора-тадбир қўллаб, ҳаракат таркиби "Миллий боғ" бекатига олиб келинган ва барча йўловчилар бекатга туширилган. Ушбу поездга ёрдам кўрсатиш мақсадида кейинги навбатда ҳаракатланаётган поезд ҳам йўловчиларни "Миллий боғ" бекатида қолдирган. Улар таъмир учун Чилонзор электродепосига йўналтирилган.
"Техник носозлик сабаб юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
Аввалроқ, “Космонавтлар” бекатида ҳаракатланаётган 34-сонли ҳаракат таркибида ҳам носозлик кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида 2021 йил мобайнида метро поездларининг ҳаракат вақтида тўхтаб қолиши, манзилга етмай йўловчиларни тушуриб юбориши ёки юриб кетаётган поезд эшикларининг очилиб кетиши каби ҳолатлар рўй берган эди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь