Яна бир ўзбекистонлик жангчи UFC'га ўтмоқда

Спорт

image

Ўзбекистонлик ММА'чи Богдан Гусков UFC'га ўтмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter'даги “UFC Roster Watch” саҳифасида маълум қилинди.

Унга кўра, бугун, 18 июль куни Богдан Гусков UFC ростерига киритилган.

“Жангчи қўшилди: Богдан Гусков”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Гусков Ўзбекистонда туғилган ва Ўзбекистон ҳамда Россия байроқлари остида жанг ўтказади. У бунгача MPL, MMA Series, Brave FC, AMC ва RCC промоушенларида октагонга кўтарилган. ММА бўйича спорт устаси, грепплинг бўйича Россия чемпионати совриндори ҳисобланади. Гусков ММА'даги профессионал фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 12 тасида ғалаба қозонган ва икки марта имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Богдан Гусков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made