Яна бир прокуратура ходими юрак хуружидан вафот этди
Жамият
−
01 Май 2021 15566 1 дақиқа
Косон тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Баҳодир Ҳайдарович Шералиев 41 ёшида оламдан ўтди.
Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Чироқчи туманида туғилган Баҳодир Шералиев Самарқанд давлат университетидаги таҳсилдан сўнг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Бош прокуратура масъул ходими 33 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси