Яна бир мамлакат Тошкентда ўтказиладиган бокс чемпионатига бойкот эълон қилди
Спорт
−
24 Февраль 2023 6679 1 дақиқа
Украина бокс федерацияси эркаклар ва аёллар ўртасидаги 2023 йилги Жаҳон чемпионатларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Манбага кўра, мамлакат федерацияси сабаб сифатида Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) Россия ва Беларусь боксчиларига Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат берганини кўрсатмоқда.
“Украина бокс федерацияси вакиллари ҳамда спортчиларимиз Россия ва Беларусь вакиллари қатнашадиган жойга бормайди”, дейди Украина бокс федерацияси вице-президенти Олег Ильченко.
Ильченко агар россиялик ва беларуслик боксчилар Париж–2024 Олимпия ўйинларида қатнашса, Украина Олимпиадага ҳам бойкот эълон қилишини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 15–31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида, эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1–14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь