Яна 12 бола Россиядан Украинага қайтди
Олам
−
04 Февраль
3299Россияга депортация қилинган яна 12 нафар украиналик бола ватанига қайтди. Бу ҳақда кеча, 3 февраль куни Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegram-каналида маълум қилди.
Қутқарилганлар орасида чидаб бўлмас синовларни бошидан кечирган болалар ҳам бор: касбий тиббиёт ходимларининг бепарволиги туфайли онасидан айрилган 16 ёшли қиз, Россия армиясига чақирув қоғози берилган 17 ёшли ўсмир, шунингдек, Россия фуқаролигини олишдан бош тортгани учун отасидан тортиб олмоқчи бўлган 8 ёшли қизалоқ. Ермакнинг ёзишича, “таълим лагерлари”да уларни руслаштиришга уринишган.
“Bring Kids Back” маълумотларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украинадан жами 19 минг 546 бола ноқонуний олиб кетилган. Улардан 1037 нафари ватанига қайтарилган.
Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларнинг Россияга депортацияси Гаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан Президент Владимир Путин ва Россия Болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер чиқариши учун асос бўлди. Кремль айбловларни рад этиб, болалар хавфсиз ҳудудларга олиб кетилганини айтиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова 2022 йилда Россия Украинадан 700 мингдан ортиқ болани олиб кетганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, босқин бошланганидан бери Россия Федерацияси Украинанинг 4,8 миллион аҳолисини, жумладан, 700 мингдан ортиқ болаларини “қабул қилган”. Вояга етмаганларнинг аксарияти Россияга ота-онаси ёки яқинлари билан келгани айтилади. Шунингдек, 1,5 мингга яқин етим ёки ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳам Россияга жўнатилган.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель