Тезкор: яна 160 минг оилага 300 миллиарддан ортиқ ёрдам пули ажратилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ҳужжат билан мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. 

Маълумки, жойлардаги 4та сектор раҳбарлари томонидан “темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 400 мингдан кўпроқ оиланинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаини яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Кўрилган чоралар натижасида сектор раҳбарларининг тавсияси ва ушбу оилаларнинг ёзма розилиги билан 160 минг атрофидаги оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган ва уларнинг ўрнига яна шунча эҳтиёжманд ва моддий кўмакка муҳтож оилалар киритилган.

Фармон қабул қилиниши билан сектор раҳбарлари томонидан бир марталик моддий ёрдам пулларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш бўйича номма-ном рўйхат шакллантирилди.

Жорий йил 10 августидан бошлаб жойларда сектор раҳбарлари томонидан тўловларни етказиш ишлари бошланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Темир дафтар ёрдам пули

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг