Яманда уч кунда 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Олам

image

Яман ҳукумати кучлари ва “Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати исёнчилари ўртасидаги тўқнашув ҳамда араб коалициясининг сўнгги уч кун давомидаги операцияси оқибатида 814 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудиянинг расмий SPA ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, охирги 72 соат ичида коалиция кучлари ғарбий Маъриб вилоятининг Ал-Кесар ва Ал-Жабве туманларида 88 та операцияни амалга оширган. Оқибатда 36 та ҳарбий машина ва камида 264 нафар ҳусий йўқ қилинган.

“Ансоруллоҳ” воизи Яҳё Сери ҳусийлар 550 кишини ўлдирганини, 1200 кишини яралаб, 90 кишини асирга олганини айтди.

“Ғалабали баҳор” операцияси давомида Шабва ва Маъриб провинцияларида 3,2 минг км квадрат майдон озод қилинди”, деган Сери.

Маълумот учун, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган“Ансоруллоҳ” ҳаракати исёнчилари 2014 йилнинг сентябрь ойидан буён Яман пойтахти Сана ва мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида назоратни ўрнатган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман ҳукуматини 2015 йилнинг март ойидан бери ҳусийларга қарши курашда қўллаб-қувватлаб келади.

Маълумот ўрнида, Яман дунёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири. Мамлакатда 7 йилдан бери давом этаётган уруш оқибатида 233 минг киши қурбон бўлган. 

БМТ маълумотларига кўра, тахминан 30 миллион аҳолига эга Яман, дунёдаги энг жиддий гуманитар инқирозлардан бирига дуч келган. Мамлакатдаги 22 миллиондан ортиқ одам ёрдам ва ҳимояга муҳтож.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг