Ямаль Испания терма жамоасининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади

Спорт

−

image

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль ўнг тиззасидаги ноқулайлик сабабли Испания терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасида Чехияга қарши учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ла Лиганинг 12-тури доирасида “Атлетико Мадрид”га қарши кечган ва каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдан кейин ўзини ноқулай ҳис қилган.

Ямаль бутун ўйин давомида майдонда ҳаракат қилди ва 66-дақиқада ғалаба голини киритган Фермин Лопесга голли узатма берди.

Маълумотларга кўра, тиббий кўрикдан ўтган футболчи тикланиш жараёнини давом эттириш учун Барселонада қолган. Тиззасининг ҳолатига қараб, у кейинроқ терма жамоа йиғинига қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси жорий йилнинг 12 ноябрь куни Прагада Чехияга, 15 ноябрь куни эса Мадридда Англияга қарши баҳс олиб боради.

Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси А дивизиони 3-гуруҳидаги тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 12 очко жамғарган. Жамоа муддатидан аввал мусобақанинг чорак финалига йўл олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг