Ямал ҳеч қачон “Реал Мадрид”да ўйнамайди

Спорт

image

“Барселона” ва Испания терма жамоасининг 16 ёшли вингери Ламин Ямал фаолияти давомида ҳеч қачон “Реал Мадрид”да тўп тепмайди. Бу ҳақда футболчи “Marca” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Мен “Реал Мадрид”да ҳеч қачон ўйнамайман, деган “Барселона” мухлисларидан бириман”, дейди Ямал.

Умумий ҳисобда, ўтган мавсумда испаниялик футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 51 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

“Transfermarkt” порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, Ламин Ямал Германияда бўлиб ўтаётган Евро-2024'да Испания терма жамоаси таркибида ўйнамоқда. Турнирнинг тўртта учрашувида вингер 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made