Яккабоғда эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар боласини ваҳшийларча ўлдирди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик содир этилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Унда эр-хотин жанжали оқибатида эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар фарзандини чавақлаб ташлагани айтилган. Бундан ташқари, туман ИИБ тезкор қидирув бўлими ходимлари қoтилликда гумон қилинаётган отани Қамаши туманидан ушлаб келишгани маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур жиноят юзасидан расмий баёнот берди.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 10 декабрь куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг