Якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг маоши оширилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг маоши 40 фоизгача оширилди. Бў ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш бўйича Халқ таълими вазири ва Молия вазирининг қўшма қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилган.

Шунингдек, умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг