Ўзбекистонда электр таъминоти қачон тўлиқ тикланиши маълум бўлди
Жамият
−
27 Январь 2022
13977Бугун, 27 январь куни соат 16:00да бутун Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси таъминотини тўлиқ тиклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, 27 январь соат 14:00 ҳолатига ҳудудлар кесимида электр таъминотининг тикланганлик даражаси қуйидагича бўлган:
1. Қорақалпоғистон Республикаси — 100%
2. Андижон вилояти — 89%
3. Бухоро вилояти — 100%
4. Жиззах вилояти — 100%
5. Қашқадарё вилояти — 100%
6. Навоий вилояти — 100%
7. Наманган вилояти — 91%
8. Самарқанд вилояти — 100%
9. Сурхондарё вилояти — 100%
10. Сирдарё вилояти — 100%
11. Тошкент вилояти — 100%
12. Фарғона вилояти — 91%
13. Хоразм вилояти — 100%
14. Тошкент шаҳри — 100 % электр таъминоти мавжуд.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Энергетика вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий маълумотлар бўйича таҳририятимизга кўплаб шикоятлар келиб тушди. Уларнинг барида берилаётган маълумот ҳақиқатга мос келмаслиги айтилган. Негаки, расмий маълумотга кўра "свет" борлиги айтилган ҳудудда аслида таъминот тикланмаган бўлган.
LiveБарчаси