Xiaomi бирданига 3 та янги гаджетни сотувга чиқарди 

Технология

image

Хитойнинг Xiaomi компанияси 11 декабрь куни 3 та янги гаджет (Xiaomi Buds 4 қулоқчини, Xiaomi Wаtch С2 смарт соати,  Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Prо смартфонлари)ни намойиш қилган эди. Ушбу гаджетлар кеча, 14 декабрдан сотувга чиқарилди. Бу ҳақда iХBТ нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳар бир гаджет янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида янгича акссесуарлар билан бойитилган. Хусусан, Xiaomi Buds 4 қулоқчини иккита динамик ва учта микрофон билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ишлаш муддати 30 мА/с сиғимга эга  батареялар туфайли 6 соатга етади. 480 мА/с сиғимга эга аккумуляторли қувватлаш қутиси эса қулоқчинларни қайта қувватлантирмасдан 30 соатгача ишлатиш имконини беради.

Шунингдек, икки вариантда ишлаб чиқарилган Xiaomi Wаtch С2 смарт соатлари ҳам АМОLЕD экран билан жиҳозланган. У 100 дан ортиқ спорт машқлари, юрак уриш тезлиги, стресс даражаси, уйқу сифати ва давомийлигини кузатиш имконини берувчи дастурий таминотга эга. Шунингдек, смарт соатда NFC, GPS ва Bluetooth тизимлари ҳам бор. Смарт соат ёрдамида тана ҳарорати ва таркибини ўлчаш ҳам мумкин. Оддий режимда смарт соатнинг ишлаш муддати 42 мм ҳажмдаги кичик версияда 7 кунни, 46 мм ҳажмдаги катта версияда эса 12 кунни ташкил этади.

Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro смартфонларига келадиган бўлсак, улар 3,2 оптик “zoom” ва 70 гибрид масштабли Leica телефотолинзаси билан жиҳозланган. Телефонларда 120 Вт симли, 50 Вт симсиз ва 10 Вт тескари симсиз қувватни қўллаб-қувватлайдиган 4820 мА/с сиғимли батарея мавжуд. Шунингдек, смартфонлар IP68 даражасига эга ва Android 13 асосидаги MIUI 14 операцион тизимида ишлайди.

Нархи қанча?

Гаджетлар нархи ҳам анча қиммат. Масалан, Xiaomi  Buds 4 қулоқчини 100 доллар атрофида баҳоланмоқда. Xiaomi Wаtch С2 смарт соати эса кечик версияники 143 доллар, катта версия 170 доллар атрофида баҳоланган. Смартфонлар нархи уларнинг хотираси катталигига қараб ўсиб боради. Яъни:

•  8/128 ГБ ҳажмли Xiaomi 13 – 575 доллар; 

•  8/256ГБ ҳажмли Xiaomi 13 – 620 доллар;

•  12/256ГБ ҳажмли Xiaomi 13 – 660 доллар;

•  12/512ГБ ҳажмли Xiaomi 13 – 720 долларга баҳоланган.

Xiaomi 13 Prо смартфонлари ҳам шу тартибда:

•  8/128 ГБ – 720 доллар;

•  8/256ГБ – 775 доллар;

•  12/256ГБ – 835 доллар; 

•  12/512ГБ – 905 долларга баҳоланган.

Маълумот учун, бу гаджетлар ҳозирда фақат Хитойдагина сотувга чиқарилган. Компания раҳбари Лей Жун ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида дунё бўйлаб янги маҳсулотлар савдоси тез орада бошланишини айтган. Аммо аниқ сана ҳалигача очиқланмаган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made