Иқбол Мирзо: Қабул қилган қароримиз натижа бермади
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
10015"Кейинги пайтларда бизга келаётган мурожаатларда тўй-ҳашамлар, марака в маросимларни тартибга солиш масаласи нима учун тўхтаб қолди деган кўп саволлар келиб тушяпти", деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо бугун, 14 сентябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисида.
"Туй ҳашамларни соддалаштириш буйича 2018 йилда қарор қабул қилганмиз, Лекин биз масъулиятни жамоатчилик, комиссия ҳудудлардаги комиссияларга юкланганмиз. Афсуски натижа бўлмади. Афсуски, бачканалик, пул сочиш, қатор-қатор машиналарда сайр қилиш ҳамон мавжуд. Тўй-ҳашамларда, оилавий тантаналарда марака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда", деди Иқбол Мирзо.
Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида қарздорликнинг вужудга келишига ва оқибатда кескин зиддиятларга олиб келяпти. Мана шу масалада судлашиб юрган қариндош-уруғларни кўряпмиз.
Аксарият тўйхоналарда эса, маросимларни ўтказиб олишда 2-3 баробар кўп ҳақ олиш ҳоллари кузатиляпти.
Иқбол Мирзога кўра, оилавий тадбирларни тартибга солиш керак. Туй хашамлар мурожаатларда тўй-ҳашамлар, марака ва маросимларни тадбирлар тартибга солиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди. Бу борада Низом тасдиқланиши кутиляпти. Низом 5 боб, 22 банддан иборат бўлади.
Сенаторнинг айтишича, тўйлар ўтказилишидан бир ҳафта олдин маҳаллага хабар қилинади. Кортежда максимум 3 та машина, тўйда 250 одам, ошда 300 одам қатнашади.
Тадбирлар Ички ишлар органлари назоратида ўтади. Тўйларнинг ўтказилиши вақти соат 6:00 дан 23:00 гача этиб белгиланган.
LiveБарчаси