Туркий куч – минг йиллик орзу. ТДТ янги Бош котиби билан эксклюзив интервью

Интервью

−

Reklama
0:00

Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлигида Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга келгуси уч йилда Бош котиблик лавозимига Мирвоҳид Азимов номзоди илгари сурилди ва аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари томонидан маъқулланди.

46 яшар Мирвоҳид Азимов учун ушбу ташкилот бегона эмас. У бундан аввал ташкилотнинг Бош котиби ўринбосари ўлароқ фаолият юритган.

Саммит доирасида Туркияда меҳмон бўлиб турган QALAMPIR.UZ Мирвоҳид Азимов билан учрашиб, у билан ташкилотнинг бугунги фаолияти, унинг теварагида доимий равишда айланадиган ҳарбий ташкилотга айланиш тахминлар, Туркий дунёнинг бугунги глобаллашув жараёнларидаги ўрни, транспорт тармоқлари, Ўрта коридор, Туркий давлат ташкилотининг бошқа тузилмалар билан ҳамкорлиги ва рақобатбардошлиги, унга аъзоларнинг сони ортиши, йирик давлатларни қабул қилиш хусусида суҳбатлашди.

Туркий давлатлар ташкилотининг янги Бош котиби Мирвоҳид Азимов бўлиб ўтган ушбу эксклюзив суҳбатни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг