WhatsApp расмларни асл сифатда юбориш имкониятини бермоқда

Технология

image

WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларга суратларни асл сифатда юбориш имконини бермоқда. Бу ҳақда “WABetaInfo” хабар берди.

Қайд этилишича, хизматда тегишли белги пайдо бўлади, бунинг ёрдамида фойдаланувчилар сурат жўнатаётганда тасвир сифатини танлаши мумкин бўлади.

Маълумотларга кўра, мессенжер созламаларида суратларни “энг яхши” сифатда юбориш имконини берувчи вариант аллақачон мавжуд, бироқ бу ҳолатда ҳам тасвир сифати аслида ёмонлашади.

“WABetaInfo” нашри WhatsApp янги функцияни жорий қилиш устида ишлаётганини Android'га асосланган мессенжернинг бета-версиясини янгилаш орқали аниқлаган.

Функция ишлаб чиқилмоқда ва келажакда илова янгиланишида фойдаланиш мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

WhatsApp

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг