WhatsApp'да янги функция пайдо бўлади
Технология
−
26 Апрель 2022
17465WhatsApp мессенжери гуруҳ сўровларини яратиш имкониятини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда WABetaInfo нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мессенжернинг янги бета-версиясида компьютер учун 2.2215.1. гуруҳ сўровларида иккитадан 12 тагача жавоб вариантларини қўшиш мумкин бўлади. Овозларни яратиш усули ҳозирча ошкор этилмаган.
Ушбу функция WhatsApp'нинг Android ҳамда iOS учун бета-версияларида ишлаб чиқилмоқда, бироқ бета тестерлари учун чиқиш санаси айтилмаган. Нашр эса янгиланган интерфейснинг скриншотини кўрсатган.
Таъкидланишича, гуруҳ сўровлари охиригача шифрлаш функциясини қўллаб-қувватлайди ва учинчи томонларнинг ҳеч бири овоз бериш мазмуни ҳақида билмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь