WBC'нинг янги рейтинги эълон қилинди. Ўзбек боксчиларидан ким юқорилади?
Спорт
−
20 Июнь 2023
9198Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Ўтган ойда 9-поғонада кўрсатилган Азизбек Абдуғафуров супер ўрта вазн тоифасидаги рейтингдан чиқариб юборилди.
Шнингдек, биринчи ўта енгил вазнда Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 8-ўринни банд этди. Биринчи ярим енгил вазн тоифасидаги Муроджон Аҳмадалиев ўзгаришсиз 4-ўринда қолдирилди.
Май ойида 9-ўринда кўрсатилган ярим енгил вазнли Отабек Холматов ва супер енгил вазндаги Шоҳжаҳон Эргашевлар бир поғонадан пастлаб, 10 ва 15-ўринда қайд этилди.
Эргашевнинг вазнидаги Ботир Аҳмедов 7 поғонага пастлаб кетди ва 30-ўринга жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 18 июнь куни Eliminator жангида ғалаба қозонган ярим ўрта вазндаги Шаҳрам Ғиёсов 1 поғона пасайиб, 20-ўринни эгаллаган бўлса, шу вазндаги Жаҳонгир Расулов эса ўзгаришсиз 31-ўринда қолди.
Супер ярим ўрта вазнли хоразмлик боксчи Исроил Мадримов бир поғона кўтарилиб, 5-ўринга, супер ўрта вазндаги Бектемир Мелиқўзиев эса икки зина пастга, 19-ўринга жойлаштирилди.
Баҳодир Жалолов WBC рейтингининг энг оғир боксчилари қаторида ўтган ойдагидаги каби 17-ўринни банд этди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь