WBA`нинг янги рейтингида ўзбекистонликлар жойида қолди
Спорт
−
02 Октябрь 2019
3410Кеча, 1 октябрь куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA ) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра ўзбекистонлик боксчилар аввалги ойдаги каби ўз ўринларида қолган.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (63,5 килограмм) Шоҳжаҳон Эргашев тўртинчи, Шаҳрам Ғиёсов эса бешинчи ўринда қолди.
Иккинчи енгил вазн тоифасида (55,34 килограмм) Муроджон Аҳмадалиев рейтингнинг иккинчи поғонасида қолган.
Биринчи ўрта вазн (69,85 килограмм) тоифасида Исроил Мадримов олтинчи ўринга жойлашган.
Маълумот учун, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси 1921 йилда AҚШда Миллий бокс уюшмаси сифатида ташкил этилган. 1962 йилда Бутунжаҳон бокс уюшмаси деб ўзгартирилди. Ташкилот қароргоҳи Панамада жойлашган.
LiveБарчаси