WBA янгиланган рейтингида ўзбек боксчилари қайси поғонада?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBА) октябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, ярим енгил вазнда (-55,3 кг) WBA чемпионлик камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев мазкур йўналишда рейтингнинг энг юқори поғонасида бормоқда. У шунингдек, IBF йўналишида ҳам чемпион ҳисобланади.

Биринчи ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) мағлубиятсиз одимлаётган Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 2-ўринни эгаллаб турибди. Агар Мадримов яна бир жангда ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олади.

Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга кўтарилувчи Шаҳрам Ғиёсов 7-ўриндан жой олган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев тўққизинчи поғонада қайд этилган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасидаги (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов эса ўтган ойдаги каби 4-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонлик боксчилар орасида бошқа ҳеч ким рейтингга киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, WBA ташкилоти томонидан Исроил Мадримов иштирокидаги жанг учун жорий йилнинг 20 сентябрь кунига қадар очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинган эди. Мадримов  (7-0, 5 КО) ва Мишель Соро (35-2-1, 24 КО) жанги ғолиби WBA Super, IBF, WBC йўналишлари чемпиони Жермелл Чарлога қарши жанг учун мажбурий даъвогарга айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов WBA Проф бокс

Баҳолаганлар

1244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг