Walt Disney коронавирус пандемияси сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатади

Олам

image

Американинг дунёдаги энг йирик кўнгилочар ва медиа компанияси Walt Disney Co. 2021 молия йилининг биринчи ярмида (2020 йил октябрь – 2021 йил март) 32 мингга яқин ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берган. 

Коронавирус пандемияси ва карантин чоралари Disney'нинг кўплаб бўлимларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

3 октябрда якунланган тўртинчи молиявий чоракда тематик парклар ва круиз кемалари, шунингдек, истеъмол товарлари ва видео ўйинлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган бўлимнинг даромади 61 фоизга камайиб, 2,58 миллиард долларни ташкил этган.

Узоқ вақтдан бери Disney'нинг истироҳат боғлари ёки ёпиқ ёки чекланган ҳолда ишламоқда, круизлар жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб тўхтатилган, чакана савдо дўконлари ҳам асосан ёпиқлигича қолмоқда. 

Компания ўз мавқеини яхшилаши учун қўшимча чоралар кўришини, жумладан қўшимча маблағ жалб қилиш, дивиденд тўлашни бекор қилиш, кино ва телевидение лойиҳаларига сармояларни камайтириш ва ҳодимларини иш ҳақи тўланмайдиган таътилга жўнатиш ёки ишдан бўшатишини маълум қилган. 

Маълумот учун, Disney акциялари жорий йил бошидан бери 3 фоизга ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

WALT DISNEY

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар