ИТМАга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Севара Баҳодировна Шокирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шокирова 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.  

У 2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Севара Шокирова Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар