Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирди
Жамият
−
15 Февраль 2019
6973Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 14 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди, дея хабар берди вазирлик.
Суҳбат аввалида вазир Афғонистон Президенти ва у орқали бутун афғон халқига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳурмати ва тинчлик ва фаровонлик изҳор этилган энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди.
Суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит коридорларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь