Волгоградда ҳам мигрантларга турли соҳаларда ишлаш тақиқланмоқда
Олам
−
14 Декабрь 2024 4396 1 дақиқа
Россиянинг Волгоград вилоятида мигрантларга таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 13 декабрь куни вилоят губернатори Андрей Бочаров томонидан имзоланган қарорда сўз боради.
Янги тартибга кўра, энди мигрантлар автобус ва такси бошқариш, савдо-сотиқ, овчилик, автомобиль таъмири ва курьерлик соҳаларида ҳам ишлолмайди.
“Ушбу чекловлар 2025 йилнинг январь ойидан кучга киради”, дейилади хабарда.
Бочаровнинг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар маҳаллий аҳолининг рақобатбардошлигини ошириш ва меҳнатга яроқли ёшларни минтақада сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, у юқори малакали хорижий ишчиларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқчи, уларнинг иш жойлари компания талабларига ва меҳнат визасига асосланиб ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар ўлкасида 2025 йилдан бошлаб хорижий ишчи кучи тўлиқ тақиқланиши ҳақида хабар берилганди. Минтақа губернатори кадрлар тақчиллигини бартараф этиш мақсадида иш берувчиларга талабалар билан ҳамкорлик қилишни таклиф қилган.
Live
Барчаси