Водийдаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилди
Жамият
−
11 Апрель
5502Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 10 апрель санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилган. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.
Шунингдек, ушбу йўналишларида ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга ошириши мумкин.
Масалан, "Қўқон — Наманган — Андижон" йўналиши ягона тариф нархи 15 000 сўм. Лекин(АТТО) электрон тўлов тизими орқали тўловни амалга оширмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўм миқдорда кам пул тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, 20 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шаҳарлараро йўловчи поездлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь