Владимир Зеленский “Йил одами” деб топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский 2022 йилда “Йил одами” деб топилди. Зеленскийга бу эътирофни нуфузли “Financial Times” нашри берган.

Нашрнинг ёзишича, Владимир Зеленский жорий йилнинг февраль ойида Россия Украинага бостириб киргач, ғайриоддий етакчилик ва матонат намойиш қилиб, тарихда ўз ўрнини эгаллаган.

Шунингдек, Зеленский Украина халқининг Россиянинг агрессиясига қарши курашдаги жасорати ва матонати тимсолига айланган. Худди шу сабаблар билан Зеленский “Йил одами” деб топилган.

Украина Президенти кундалик мурожаатлари билан Иккинчи жаҳон урушидаги Британия бош вазири Уинстон Черчиллга қиёсланган. Яъни Уинстон Черчилль ҳам Жаҳон уруши даврида Британия халқини бирлаштириш учун Россия халқига мурожаат қилган.

Зеленский ижтимоий тармоқларда Ғарбни Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишга чақириб келади.

Қайд этилишича, Украина Президенти европаликларни Путинга қарши туриш учун катта харажатларни ўз зиммасига олишга ва Киевга Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини таклиф қилишга кўндирган.

Уруш энди бошланган пайтларда Зеленский Америка Қўшма Штатларининг эвакуация борасидаги таклифини қабул қилиш ўрнига мамлакатда қолиб курашишни афзал кўрди. Журналистларнинг фикрига кўра, унинг бу қарори Украина халқини Россияга қарши курашда илҳомлантирган. Бу эса Ғарб давлатлари учун кутилмаган янгилик бўлган. Чунки уларнинг Украина раҳбарларидан умидлари паст эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг