Владимир Путин дунёдаги энг хавфли аҳмоқ – NYT

Олам

image

Американинг “The New York Times” нашри Путинни “дунёдаги энг хавфли аҳмоқ” деб атади. 

Нашр колумнисти, уч карра Пулицер мукофоти совриндори Томас Фридманга кўра, Путиннинг ҳеч қачон “Б” режаси бўлмаган, эндиликда у ғалаба қозона олмайдиган, ютқазолмайдиган ва тўхтай олмайдиган вазиятда қолган. 

Фридман урушнинг боришини таҳлил қилиб, Путиннинг Украинага урушида ҳеч қандай “Б” режаси бўлмагани ва у ҳақиқатдан ҳам Киевни яшин тезлигида эгаллашни ва қўғирчоқ ҳукумат ўрнатишни мақсад қилганини айтган. 

Фридманнинг ёзишича, захира режаси йўқлиги сабаб Путин “рус халқига катта ғалаба сифатида сотиши мумкин бўлган” ҳудудларнинг бир қисмида назоратни сақлаб қолиш учун Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига тартибсиз бомбардимонлар уюштириш йўлини танлаган. 

Аслида “Б” режа бу “А” режа муваффақиятсизликка учраганини яшириш экани, агар ушбу операциянинг номи бўлса у “обрўни сақлаб қолиш” деб номланиши мумкин бўлиши таъкидланган. Бир мамлакат Президентининг бошқа давлат фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга уриниши ушбу урушни дунёнинг энг маъносиз тўқнашувига айлантирганини ёзган. 

Фридманнинг фикрига кўра, Россия ғалаба қозониши ёки ютқазишидан қатъий назар, Путин хоҳлаган пайтда тўхташи мумкин. Унинг таъкидлашича, Президент аҳолисининг урушдан норози бўлишидан қўрқади ва урушнинг шу вақтгача чўзилиб кетганидан норози бўлган ҳар қандай одамни қамашга тайёр. 

Гарчи Путин “ҳаммаси режа бўйича” кетаётганини айтаётган бўлсада, урушнинг бориши сўнгги пайтларда унинг аксини кўрсатмоқда. Хусусан, Киевни уч кунда эгаллашни мақсад қилган Россия армияси эндиликда унинг қарши ҳужумга ўтишига тайёрланиб, мудофаа чораларини кўряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин NYT

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг