Уругвайда янги Президент иш бошлади
Олам
−
02 Март 2020
3640Уругвай Сенати спикери Хосе Мухика мамлакатнинг янги Президенти Луис Лакалье Поунинг қасамёдини қабул қилди ва ўз лавозимига киришишини эълон қилди.
"Конституция сўнгги 35 йилдан бери тўлиқ ишламоқда. Биз узоқ тарихга меросхўрлармиз ва унинг давоми учун жавобгармиз", деди Лакалье Уругвай Миллий мажлисида нутқ сўзлар экан.
2019 йилда 46 ёшли консерватив Лакалье Уругвайда бўлиб ўтган президентлик сайловида иккинчи марта иштирок этди. 2014 йилнинг июнь ойида у ўнг қанот кучларидан ягона номзод бўлди, аммо овоз бериш натижаларига кўра, социалист Табара Вазкесга ютқазганди.
Президент, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун зудлик билан чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади ва мамлакатнинг бутун ҳудуди устидан назоратни тиклаш учун гиёҳванд моддалар савдоси ва жиноятчиликка қарши курашишга ваъда берди.
Маълумотларга кўра, вице-президентлик лавозимини миллий партия кенгашини бошқарувчи Беатриcе Aгримон эгаллагвн.
LiveБарчаси